Дарахт тепасида ректор, декан ва кафедра мудири ўтиришган экан. Бир пайт дарахт тагидан талаба ўтиб қолди. Ректор: — Келинглар, унинг оёғи остига 10000 сўм ташлаймиз. Уни олиб, ҳурсандчилик учун ичади. Биз уни қўлга тушуриб, стипендиясидан маҳрум қиламиза.Декан: — Йўқ, яхшиси 50000 сўм ташласак, бутун группа ичади. Ҳаммасини стипендиясини бекор қиламиза. Кафедра мудири декан қулоғига:— Яхшиси, ректорни дарахтдан итариб юборсак, ярим соатдан сўнг бутун институт ҳурсандчилигидан ичади. (© https://latifa.uz/show/748)